О Банке Физическим лицам Малый и частный бизнес Корпоративным клиентам Пресс Центр Галерея
Eng   |   Rus
/ /
 


Eng yaqin filialni topish

MB Sotib olish Sotish
USD 1811.86  1823.00 1828.00
EUR 2359.67  2360.00 2395.00
barcha valyutalar
  
Osiyo Express
Western Union
YANGILIKLAR
31- Dekabr, 2009
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Глобус» автоматлаштирилган банк тизимига сервис хизмат кўрсатиш учун тендер эълон қилади.

Тендерда иштирок этиш тўғрисидаги аризалар (Банкнинг белгиланган шакли бўйича) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатга олинган, юридик мақомига ва мазкур банк тизимида иш тажрибасига эга бўлган корхоналар, ташкилотлар, компаниялар ва фирмалардан қабул қилинади.
    Тендерда иштирок этиш учун ариза юборган шахслардан тендер ҳужжатлари мазкур эълон чиққан куннинг эртасидан бошлаб 7 тақвим куни мобайнида берилади.
    Олинган тендер ҳужжатлари асосида тайёрланган тижорат таклифлари (оферта)ни қабул қилиш, улар қандай шаклда (почта ёки чопар орқали) юборилганидан қатъи назар, мазкур эълон чиққан санадан 26 тақвим куни ўтгач соат 17:00да тўхтатилади.

    Ариза шакллари ва тендер ҳужжатлари, шунингдек тижорат таклифлари (оферта) қуйидаги манзилда қабул қилинади:

        100084, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Амир Темур кўчаси, 101-уй
        Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Бош маъмурий биноси.
        Телефонлар: 235-56-01
        Мулоқот қилувчи шахс: Попова Надежда Анотольевна
      


© 1991—2011 O'zbekiston Respublikasi tashqi iqtisodiy faoliyat Milliy Banki

Sаyt xаritаsi
Bog'lanish